• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 18 января 2021

Новосибирсклик шифокорлар “Меҳр-саховат” кўкрак нишони билан тақдирланди

Шавкат Мирзиёев номидан россиялик уч шифокорга кўкрак нишонлари топширилди.

1063
0
leaderstoday.ru

Новосибирсклик уч шифокорга Ўзбекистон президенти томонидан таъсис этилган “Меҳр-саховат” кўкрак нишони топширилди. Бу ҳақда Новосибирск вилояти ҳукумати Матбуот хизмати хабар берди.  

Ўзбекистоннинг Новосибирскдаги Бош консули Юсуп Қобулжонов иштирокида мукофотларни тантанали топшириш маросими ўтказилди.

“Меҳр-саховат” кўкрак нишони Новосибирск вилояти давлат клиник шифохонаси бош шифокори Анатолий Юданов, Академик Мешалкин номидаги миллий тиббиёт тадқиқот маркази директори Александр Чернявский ва Новосибирск травмотология ва ортопедия бўйича илмий-тадқиқот маркази мутахассиси, тиббиёт фанлари доктори Валерий Прохоренкога берилди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу кўкрак нишони коронавирус пандемияси даврида, шунингдек, турли табиий офатлар, фавқулодда ҳолатлар туфайли хавф-хатарларга қарши курашда, уларнинг оқибатларини бартараф этишда мардлик ва жасорат намунасини кўрсатганларга топширилади.

1063
0