• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 14 января 2021

Жиззахда қулаган бино дастлаб 3 қаватли бўлиши режалаштирилган

Қурилиш вазири ўринбосари ҳолат бўйича қўшимча маълумотларни тақдим қилди.

1735
0
ФВВ

Бугун Қурилиш вазирлиги томонидан Жиззахда қулаб тушган 6 қаватли бино тафсилотларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.  

Қурилиш вазири ўринбосари Козим Тўлагановнинг маълум қилишича, дастлаб бинони 3 қаватли лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилган.

Ушбу лойиҳа-смета ҳужжатлари “Шаҳарсозлик ҳужжатлари” ДУК Жиззах вилоят филиали томонидан 2020 йил 27 январда ижобий эксперт хулосаси олинган.

Аммо буюртмачи томонидан лойиҳа-смета ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилган яъни уч қаватли бино олти қаватли бинога ўзгартирилган, лойиҳа-смета ҳамда экспертиза хулосаси ўзгартирилган.

1735
0