• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
15 ноября 2020

Ўзбекистонда COVID-19 бўйича вазият янада мураккаблашиши мумкинлиги айтилди

Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси республикадаги вазиятни “алдамчи осойишталик” деб атади.

2399
0
ИИВ ЙҲХББ

Кеча, 14 ноябрь куни АОКАда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилди.

Унда Ўзбекистонда коронавирус бўйича вазиятнинг мураккаблашиш эҳтимоли сўралди.

– Албатта бу эҳтимол йўқ эмас. Мен мутахассис сифатида ҳозирги ҳолатни “Алдамчи барқарорлик, алдамчи осойишталик” деб баҳолаган бўлардим. Демак, биз ҳушёр бўлишимиз керак. Агар саломатлигимизга бефарқ бўлмасак, касалликнинг бирон-бир клиник белгиларини сезган заҳоти тиббиёт ходимларига мурожаат қилсак, ўзбошимча даволанишга уринмасак, уй шароитида даволаниш ва карантинда бўлиш қоидаларига риоя қилсак, у ҳолда вазиятни барқарор ушлаб туришимиз мумкин.

Акс ҳолда эпидемик вазият янада мураккаблашиши мумкин. Куз-қиш пайти вирусли, респиратор касалликларнинг мавсумий кўтарилиш даври ҳисобланади. Бу эса зиммамиздаги масъулиятни янада ошириш керак деб ўйлайман, – деди Нурмат Отабеков.

2399
0