• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 5 ноября 2020

Мактабларда 6 фанни бирлаштирган Science янги дарси ўқитилади

Янги фанни 2021/2022-ўқув йилидан бошлаб киритиш режалаштирилмоқда.

1708
0
Скриншот

Ўзбекистонда мактабларда 2021/2022-ўқув йилидан бошлаб янги мажбурий фан – табиий фанлар (Science) киритилади. Бу ҳақда “Ўзбекистон 24” телеканали хабар берди.

Янги фан ўз ичига атрофимиздаги олам, табиатшунослик, биология, география, кимё, физика фанларини олган. Дастлабки икки фанни ўқитиш 1 ва 2-синфлардан бошланади. Қолганлари эса 6-синфдан бошлаб ўқитилади.

“Ушбу фаннинг устунлиги ва муҳимлиги шундаки бу орқали ўқувчида илмий дунёқараш шаклланади”, - дейилади репортажда.

Таъкидланишича, ушбу фанни ўқитиш орқали табиий фанларнинг бошланғич тушунчалари ўргатилади. Бу келажакда ўқувчининг халқаро тадқиқотларда муваффақиятли иштирок этишини таъминлайди.

1708
0