• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Происшествия 28 октября 2020

Cobalt ва Nexia ортилган автовознинг ЙТҲга учраши тафсилотлари маълум қилинди — видео

UzAuto Motors автомобиллари ортилган автовоз Урганч шаҳридаги дилерлик марказига кетаётган эди.

1672
0
Telegram / Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда UzAuto Motors АЖ ишлаб чиқарган автомобиллар ортилган автовоз иштирокидаги ЙТҲ видеоси тарқалди.

UzAuto Motors АЖ Матбуот хизматининг UzNews.uz’га маълум қилишича, жорий йилнинг 24 октябрь куни UzAuto Motors томонидан ишлаб чиқарилган автомобиллар ортилган MAN автовози икки ҳайдовчи бошқарувида Урганч шаҳридаги дилерлик марказига олиб кетилаётган эди.

Бухоро вилоятининг Газли шаҳри яқинидаги йўлда автовознинг прицепига КАМАЗ юк машинаси келиб урилади. Тергов вақтида аниқланишича, КАМАЗ ҳайдовчиси ухлаб қолиб, бошқарувни йўқотиши оқибатида иккала транспорт воситалари ва янги енгил автомобилларга жиддий зарар етган.

ЙТҲ оқибатидан ҳеч ким жабр кўрмаган.

Айни пайтда Ромитан тумани ИИБ мутахассислар иштирокида ҳодиса бўйича дастлабки суриштирув ишларини олиб бормоқда.

UzAuto Motors АЖнинг маълум қилишича, зарар етган автомобиллар заводга қайтарилиб, утилизация қилинади.

1672
0