• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Спорт 27 октября 2020

Фазлиддин Ғоибназаровнинг навбатдаги жанги санаси ва рақиби аниқ бўлди

Ўзбекистонлик боксчи бугунга қадар ўтказган 9 жангининг 8 тасида ғалаба қозонган.

1557
0
МОҚ

Бокс бўйича XXXI ёзги Олимпия ўйинлари ғолиби, ҳозирда профессионал боксда фаолият юритаётган ҳамюртимиз Фазлиддин Ғоибназаровнинг навбатдаги жанги санаси ва рақиби аниқ бўлди.  

Тажрибали боксчимиз ўзининг профессионал боксдаги ўнинчи жангини 5 декабрь куни Россиянинг Екатеринбург шаҳрида мезбонлар вакили профессионал боксда 11 маротаба рингга тушиб, уларнинг 10 тасида ғалаба қозонган ва бир марта дуранг қайд этган Игорь Адлейбага қарши ўтказади.

Фазлиддин бугунга қадар ўтказган 9 жангининг 8 тасида ғалаба қозонган бўлса, биттасида очколар ҳисобига имкониятни бой бериб қўйган. Боксчимиз сўнгги жангини 2019 йилнинг 12 декабрь куни Қозоғистонда Владислав Барановга қарши ўтказиб, нокаут билан ғалабага эришган эди.

1557
0