• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 23 октября 2020

Жорий йилда 65,2 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилди — Давстатқўм

Ўсиш суръати ўтган йилга нисбатан 108,6 фоизни ташкил этди.

1442
0
"Халқ билан мулоқот/ Диалог с народом" гуруҳи

Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, жорий йилнинг январь – сентябрь ойларида, Ўзбекистонда жами 65,2 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилган.  

Ўсиш суръати 2019 йилнинг январь-сентябрь ойларига нисбатан 108,6 фоизни ташкил этди.

Республика бўйича қурилиш ишларининг энг юқори ҳажми Тошкент шаҳрига тўғри келиб, 2020 йилниг январь-сентябрь ойларида республика бўйича жами қурилиш ишларининг 20,5 % и ёки 13,4 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилган.

Маълум бўлишича, Тошкент (7,1 %) ва Бухоро (6,2 %) вилоятларида ҳам бошқа ҳудудларга нисбатан кўпроқ қурилиш ишлари бажарилди.

Эслатиб ўтамиз, 13 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев жорий йил май ойидаги сув тошқинидан зарар кўрган аҳоли пунктлари – Сардоба, Мирзаобод ва Оқолтин туманларида янги қуриб битказилган уйларни бориб кўрганди.

16 октябрь куни президент ДХХ академияси ва Темурбеклар мактабининг қурилиш жараёнини кўздан кечирди.

1442
0