Поиск
RUUZ

Общество

Йирик миқдордаги ўғирлик содир этгани учун халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси ушланди

Жиноятчи АҚШда қўлга олинган ва Ўзбекистонга жўнатилган.

500views0replies
0

Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси

Ўзбекистон Интерполнинг Америка Қўшма Штатларидаги Миллий марказий бюроси орқали қидирувда бўлган шахс аниқланиб, қайтарилди. Бу ҳақда Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси хабар берди.
Ўзбекистон Интерпол ММБ ахборот билан таъминлаш ва Америка Қўшма Штатлари ваколатли органлари ходимлари билан ҳамкорликда Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисмида назарда тутилган ўта йирик ҳажмдаги ўғирликни содир этгани учун ички ишлар органлар томонидан қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси ушланиб, чиқариб юборилган.
Шундай қилиб, Америка томони, Ўзбекистон Интерпол Миллий марказий бюроси ходимлари ва АҚШнинг ваколатли органлари билан олиб борилган музокаралар, қўшма тезкор ҳаракатлар ва ахборот алмашинуви натижасида қидирувдаги шахсни мамлакатдан чиқариб юбориш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Жиноятчи АҚШ Иммиграция ва божхона назорати (ICE) ходимлари ҳамкорлигида Ислом Каримов номидаги Халқаро аэропортга олиб келинди ва Ўзбекистон Интерпол ходимларига топширилди.
500views0replies
0

Комментарии