Поиск
RUUZ

Погода

Ўзбекистонда дам олиш куни ҳаво ҳарорати кечаси +18 даражагача тушади

Синоптиклар шанба ва якшанба кунларида кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

350views0replies
0

UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун ва эртага Ўзбекистон бўйича кечаси ва эрталаб нисбатан салқин, кундуз кунлари бироз иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечалари +18...+22 даража, кундуз кунлари +32...+37 даража атрофида бўлади.
Чўл ҳудудларда баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлари билан кузатилиши мумкин.
Республика ҳудудига якшанба кунидан Туркманистон ҳудудларидан бироз иссиқ ҳаво кириб келиши бошланади. Ўзбекистон бўйича ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади ва кейинги ҳафтанинг бошида кундузги ҳарорат +37...+39 даражага этади.
Ушбу кунларда Ўзбекистон ҳудуди бўйича асосан булутсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат бугун кечқурун Наманган ва Фарғона вилоятларининг айрим тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин ва сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши эҳтимоли бор.
350views0replies
0

Комментарии