Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистонда ишсизлик даражаси маълум қилинди

Мамлакатда банд бўлганлар 11,5 млн киши, чет элга ишлашга кетганлар эса 2 млн кишини ташкил қилмоқда.

244views0replies
0

Mehnat.uz

Ўзбекистонда 2022 йилнинг январь-июнь ойларида ишсизлик даражаси 8,8 фоизни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 0,9 фоизга камайди. Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги хабар берди.
Маълумотга кўра, 2022 йилнинг 1 июнь ҳолатида меҳнат ресурслари сони 19,45 миллион кишини ташкил этиб, 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 100,8 фоизга ёки 153,7 минг кишига ошган. Иқтисодиёт тармоқларида банд бўлганлар сони 13,7 миллион кишини ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,9 фоизга ёки 261,3 минг кишига ошган.
2022 йилнинг 1 июнь ҳолатида расмий секторда банд аҳоли сони 6 миллиондан ортиқ кишини ташкил қилиб, 2021 йилнинг шу даврига нисбатан юридик шахсларда банд бўлганлар сони 4,1 фоизга ёки 240,6 минг кишига ошгани кузатилган. Норасмий секторда банд бўлганлар сони 5,69 миллион кишини ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 8,2 фоиз ёки 507,5 минг кишига камайган.
Шунингдек, хорижий давлатларга ишлаш учун кетганлар 2 миллиондан ортиқ кишини ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 528,2 минг кишига ошиши норасмий бандларни камайишига сабаб бўлган.
Ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, ишга муҳтож бўлганларнинг умумий сони 1,326 миллион кишини, ишсизлик даражаси иқтисодий фаол аҳоли орасида 8,8 фоизни ташкил этмоқда. 16-30 ёшгача бўлганлар орасида ишсизлик даражаси 14,5 фоиз, аёллар орасида ишсизлик даражаси эса 12,8 фоизга етган.
Бундан ташқари, ишлашни хоҳламайдиган ёки дарҳол ишга жойлашишга имконияти йўқлар ўтган йилга нисбатан 183,6 минг кишига камайган бўлса, ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ўқиётган талабалар ҳамда туғруқ таътилидаги аёллар сони 222,4 минг кишига ошган.
244views0replies
0

Комментарии