Поиск
RUUZ

Общество

Чирчиқдаги оилаларнинг бирида уч эгизак дунёга келди

Йил бошидан буён Чирчиқда уч эгизак дунёга келиши билан боғлиқ иккинчи ҳолат.

403views0replies
0

Адлия вазирлиги

Жорий йилнинг 6 август куни Чирчиқ шаҳар "Ифтихор" маҳалласида яшовчи Шероз ва Гулнора Шарахметовлар оиласида бир йўла уч нафар эгизак қиз фарзанд дунёга келди. Бу ҳақда Тошкент вилояти адлия бошқармаси матбуот хизмати UzNews.uz'га хабар берди.
Ота-онаси чақалоқларга Мубина, Муслима ва Мўмина деб исм қўйишди. Айни пайтда оиладаги болалар сони 4 нафарга етди. Бунгача Шарахметовларнинг бир ўғли бўлган.
Оила вакиллари айни пайтда гўдакларнинг аҳволи яхшилигини, она ва болалар ҳали ҳам вилоят перинатал марказида шифокорлар назорати остида эканлигини маълум қилишди.
11 август куни Чирчиқ шаҳар ФҲДЁ бўлими томонидан туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалар эгизакларнинг отасига топширилди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 6 август кунига қадар Чирчиқ шаҳрида 2 310 нафар бола дунёга келган бўлиб, шундан 1 206 нафари ўғил бола, 1 104 нафари эса қиз. Шу кунга қадар 14 жуфт эгизак туғилган бўлиб, уч эгизакнинг туғилиши жорий йилда иккинчи маротаба қайд этилди.
403views0replies
0

Комментарии