Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистонда ихтирочилик фаолияти билан шуғулланувчи янги жамият тузилади

Ҳар йили тармоқлар ва соҳалар кесимида ихтирочилик ва рационализаторлик бўйича кўрик-танлов ўтказилади. Ғолибларга салкам 100 млн сўмгача пул берилади.

330views0replies
0

ogoh.uz

“Ихтирочилик ва рационализаторлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон Ихтирочилар ва рационализаторлар жамияти нодавлат нотижорат ташкилоти ташкил қилинади. Республика иқтисодиётининг барча тармоқларида ихтирочилик фаолиятини ривожлантириш Жамиятнинг асосий вазифаларидан ҳисобланади. 
2022 йилдан ҳар йили ҳудудлар, тармоқлар ва соҳалар кесимида ихтирочилик ва рационализаторлик бўйича кўрик-танлов ўтказилади.
Кўрик-танлов ғолибларига қуйидаги миқдорда пул мукофотлари берилади:
1-ўринга – БҲМнинг 300 баравари (90 млн сўм);
2-ўринга – БҲМнинг 250 баравари (75 млн сўм);
3-ўринга – БҲМнинг 200 баравари (60 млн сўм).
Мазкур маблағлар Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан қопланади. Кўрик-танловларда ғолибларнинг ихтироларини келгусида стартап лойиҳалар доирасида молиялаштиришга устуворлик берилади.
Ғолиблар магистратура мутахассислигига Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси гранти ҳисобидан имтиҳонсиз қабул қилинади.
330views0replies
0

Комментарии