Поиск
RUUZ

Происшествия

Фарғонада ИИБ ходими автомашинасида йўлнинг қарама-қарши томонига ўтиб кетиши натижасида ЙТҲ содир бўлди

Ушбу ЙТҲ натижасида 2 нафар ҳайдовчи ва 3 нафар йўловчи турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

177views0replies
0

Фарғона вилояти ИИБ

Фарғона вилояти ИИБ матбуот хизматининг хабар беришича, жорий йилнинг 28 ноябрь куни соат 09:30 атрофида Фарғона вилояти Риштон туманида ИИБ ходими лейтенант Ҳ.М. бошқарувидаги Spark автомашинасида бошқарувни йўқотиб, йўлнинг қарама-қарши томонига ўтиб кетган.
Натижада, шу йўлдан ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи Ҳ.Ш. бошқарувидаги Damas автомашинаси билан тўқнашган.
Содир этилган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Spark автомобили ҳайдовчиси Ҳ.М. Damas автомобили ҳайдовчиси Ҳ.Ш. ҳамда унинг 3 нафар йўловчилари турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилганлар.
Ҳозирда ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан ЖКнинг 266-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
177views0replies
0

Комментарии