Поиск
RUUZ

Экономика

Ўзбекистонда камбағаллик чегараси миқдори янгиланди

Энди ойига 621 минг сўмдан кам даромад билан яшаётган Ўзбекистон фуқаролари камбағал деб топилади.

423views0replies
0

UzNews.uz

2023 йил (йиллик) инфляция даражасидан келибчиқиб, 2024 йил учун ҳисобланган минимал истеъмол харажатлари қиймати бир ойда киши бошига 621 минг сўмни ташкил этди. Янги маълумотлар Президент ҳузуридаги Статистика агентлиги томонидан эълон қилинди. 
Истеъмол харажатлари миқдори ўтган йилга нисбатан 9,3 фоизга ёки 53 минг сўмга ошган. 2023 йилда энг кам истеъмол харажатлари бир киши бошига ойига 568 минг сўмни ташкил этган эди. 
Маълумот учун, жаҳон тажрибасида минимал истеъмол харажатлари кўрсаткичидан камбағаллик чегараси сифатида фойдаланиш кенг тарқалган бўлиб, мазкур кўрсатгичдан
— давлатнинг моддий ва бошқа ижтимоий кўмакларига муҳтож аҳолининг мақсадли (таргет) гуруҳини аниқлаш;
— мамлакат камбағаллик чегарасини белгилашда фойдаланиш ва бунда таргет гуруҳдаги аҳолининг реал истеъмол хусусиятлари ва талабларини инобатга олиш;
— камбағалликка қарши курашиш стратегияси ва дастурларида белгиланган вазифа ва чора-тадбирларнинг натижадорлиги ҳамда манзиллилигини ошириш, шунингдек, уларнинг доимий мониторингини юритиш;
— пенсиялар ва нафақаларнинг энг кам миқдорини белгилаш, шунингдек, камбағал оилаларга бериладиган бошқа турдаги моддий кўмакларни кўрсатишда мезон сифатида фойдаланилади.
423views0replies
0

Комментарии