Поиск
RUUZ

Погода

Ўзгидромет ҳавонинг кескин совиб кетиши ҳақида фавқулодда хабар берди

17-19 февраль кунлари Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати -16 даражагача пасаяди.

9531views0replies
0

UzNews.uz

Жорий йилнинг 16 февраль куни Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 17-19 февраль кунлари республиканинг барча ҳудудларига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет бош директори маълум қилди.
Унга кўра, 16 февралда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида, 17-19 февралда Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қорга айланади) кузатилади. 17-18 февралда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларининг баъзи жойларида кучли ёғингарчилик кузатилади.
16-18 февралда республиканинг айрим жойларида шамол тезлиги соатига 17-22 м/с тезликгача кучаяди, баъзида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.
18-19 февраль кунларига келиб, Ўзбекистон ҳудудида ҳаво ҳарорати кечалари -3...-8 даража совуқ, кундуз кунлари 0...-3 даража совуққача пасаяди. Шимолда 17-19 февраль кунлари ҳарорат кечалари -13...-16 даража совуққача, кундуз кунлари -5...-8 даража совуққача пасаяди.
9531views0replies
0

Комментарии