Поиск
RUUZ

Погода

Тошкентда кеча ёққан қор ойлик ёғингарчиликнинг 12 фоизига тўғри келди

Ўзгидромет якшанба куни пойтахтда ёққан қор қалинлиги ва ёғингарчилик миқдорини айтди.

98views0replies
0

UzNews.uz

Ўзгидромет берган маълумотларга кўра, кеча, 18 февраль куни Тошкентда ҳавонинг кунлик ўртача ҳарорати -2,6 даража бўлган. Бу иқлимий меъёрдан 5 даража паст. Сутка давомида 7 мм миқдорида қор ёққан. Яъни кеча ёққан қор февраль ойи учун меъёрий ёғиннинг 12 фоизга яқин кўрсаткичидир. 
Ўзгидромет хабарига кўра, бу ҳафта Ўзбекистонга кириб келган совуқ ҳаво ўз таъсирини сақлаб туради. 
98views0replies
0

Комментарии