Поиск
RUUZ

Погода

Ўзбекистонда баҳорнинг илк ойида қандай об-ҳаво кутилмоқда?

Синоптиклар март ойида кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

1262views0replies
0

UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, март ойида Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати одатда тез кўтарила бошлайди. Март ойида ўртача ҳаво ҳарорати февралга нисбатан +5...+6 даражагача, шимолда эса +7...+8 даражагача бўлади. Ойнинг энг илиқ кунларида, айниқса ойнинг иккинчи ярмида қуёш нурлари ҳавони +23...+28 даражагача, жанубда эса +30...+33 даражагача иситади. 
Метеорологик кузатувларнинг барча йиллари учун март ойида қайд этилган энг юқори ҳарорат қийматлари ҳудуднинг катта қисмида 30-33 даража илиқни, жанубий ҳудудларда эса 34-37 даража илиқни ташкил этади.
Жаҳон прогнозлаш марказларининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, бу йил март ойи нисбатан салқин бўлиши тахмин қилинмоқда. Март ойида ўртача ойлик ҳаво ҳарорати меъёрдан 1-2 даражага паст, баъзи жойларда меъёр атрофида бўлиб, +4...+9 даражани, жанубда +10...+11 даражани ташкил этади.
Ой давомида ҳарорат кечалари -5...0 даражадан +5...+10 дарaжагача, кундуз кунлари +5...+10 даражадан +17...+22 дарaжагача, жанубда +20...+25 даражача кескин ўзгариб туриши прогноз қилинмоқда.
Республика ҳудудининг катта қисмида ойлик ёғингарчилик миқдори меъёр атрофида, баъзи жойларда ундан кўп бўлиши кутилмоқда.
1262views0replies
0

Комментарии