Поиск
RUUZ

Погода

"Наврўз" байрами арафасида ҳарорат +22 даражагача кўтарилади

Синоптиклар байрам арафасида Ўзбекистонда кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

121views0replies
0

UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун ва эртага республиканинг кўпчилик вилоятларида қуруқ ва жуда илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Фақат Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларининг айрим жойларида кундузи 18 март куни ва Қорақалпоғистонда баъзи жойларда 19 март куни ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати +15...+20 даража атрофида, баъзи жойларда +22 даражагача, жанубда +25...+28 даражагача бўлади. 
20-22 март кунлари республика ҳудудига нам ҳаво кириб келиши кутилмоқда. Республика бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, 20-21 март кунлари баъзи жойларда кучли бўлади, айрим жойларда момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 20 мартда +15...+20 даража бўлади, 21-22 мартда +10...+15 даражагача аста-секин пасаяди.
Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 20-21 мартда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи сақланиб туради.
Пойтахтда 18-19 март кунлари ёғингарчилик кутилмайди, 20-22 мартда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади,
21 мартда 15-17 м/с гача кучаяди. Ҳарорат: бугун ва эртага +19...+22 даража, 20 мартда +17...+19 даража бўлади. 21-22 мартда +10...+15 даражагача аста-секин пасаяди.
121views0replies
0

Комментарии