Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентнинг учта туманида аҳоли вақтинча газсиз қолдирилади

Чилонзор, Учтепа, Мирзо Улуғбек туманларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

142views0replies
0

UzNews.uz

Чилонзор, Учтепа, Мирзо Улуғбек туманлари газ таъминоти тизимида таъмирлаш ва созлаш ишлари олиб борилади. Шу муносабат билан, 27 март куни 10:00 дан 18:00 гача ушбу туманларнинг баъзи маҳалла ва кўчаларида газ таъминоти тўхтатилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди. 
Чилонзор туманининг "Зарқўрғон", "Кўтарма", "Нақошлик", "Ботирма", "Лутфий", "1-Қатортол", "Нафосат", "Диёр", "Қатортол", "Чўпон ота", "Боғзор", "Оқтепа" ва "Катта Навбаҳор" маҳаллаларида шунингдек, С-мавзеда;
Учтепа туманининг "Тепа Қўрғон", "Қўрғон тепа", "Кўҳна Чўпонота", "Боғобод", "Боғистон", "Бирлик", "Найман", "Гузар" маҳаллаларида ва11-12-13-14-15-26-мавзеларида;
Мирзо Улуғбек туманининг Неъмат берк кўчасидаги 74 та ерли хонадонларда вақтинча газ таъминоти тўхтатилади.
142views0replies
0

Комментарии