Поиск
RUUZ

Общество

Тошкента марҳум блогер AsadAlgo'нинг укаси ИИО ходимларига қаршилик қилиб, ўзига "лезвия" тортди

Тошкент шаҳар ИИББ ҳодиса тафсилотларини маълум қилди.

1152views0replies
0

Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда AsadAlgo номи билан танилган марҳум блогернинг укаси ўзига ўзи тан жароҳати етказаётгани ҳақида видео тарқалди.
Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, жорий йилнинг 25 март кечаси Чилонзор туманида бир нечта фуқаролар ўзаро жанжаллашиб жамоат тартибини бузганлиги ҳақида хабар келиб тушган.
Воқеа жойига зудлик билан етиб борган туман ИИО ФМБ ходимлари 7 нафар фуқарони — 35 ёшли К.Х., 32 ёшли Ф.т., 25 ёшли С.А., 23 ёшли П.Д. ва И.Х., 20 ёшли И.Х. ва Ш.А. тинчлантириб, тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш учун яқин орадаги ИИБга бораётган вақтида улар ички ишлар органлари ходимларининг қонуний талабини бажармасдан, уларга фаол қаршилик кўрсатган. Ушбу фуқароларнинг айримлари номаълум моддадан мастлик ҳолатида бўлган.
Ҳолат юзасидан ушбу фуқароларга нисбатан МЖтКнинг 183-моддаси (майда безорилик), 194-моддаси (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
2024 йилнинг 26 март куни ушбу фуқароларни судга олиб бориш учун чақиртирилган вақтда, Чилонзор тумани ИИО ФМБ ҳовлисида Ш.А. жавобгарликдан қутулиш мақсадида, намойишкорона кўйлагини ечиб оғзида бўлган писка (лезвия) бўлаги билан қорин ва қўл қисмини енгил кесиб ўзига ўзи тан жароҳати етказган. ИИО ходимлари томонидан тезкорлик билан кўрилган чоралар натижасида фуқародан лезвия олиб қўйилиб, оғир оқибатларнинг олди олинган.
Ш.А.га зудлик билан биринчи ёрдам кўрсатилиб, тиббиёт муассасасига олиб борилган. Унга тиббиёт ходимлари томонидан тиббий ёрдам кўрсатилганидан сўнг Ш.А. шу куннинг ўзида уйига кетган. Тиббий маълумотга кўра Ш.А.га "Қорин олд деворининг кесилган жароҳатлари, чап қўл билак соҳаси кесилган жароҳати” ташхиси қўйилган.
Ш.А, ўзига ўзи тан жароҳати етказганлиги ҳолати туман прокуратураси томонидан ўрганилмоқда.
1152views0replies
0

Комментарии