Поиск
RUUZ

Криминал

Хоразмда ўзаро катта жанжални содир этмоқчи бўлган икки гуруҳ аъзолари ушланди

Уларнинг 9 нафари эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинди, 6 нафарига эса 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

324views0replies
1

Бухоро вилояти ИИБ

Жорий йилнинг 31 март куни, Хоразм вилояти Урганч тумани "Боғдорчи" маҳалласи ҳудудида 30 нафарга яқин фуқаролар ўзаро гуруҳ-гуруҳ бўлиб муштлашишни режалаштиришгани аниқланди. Вилоят ИИБ ва ДХХ бошқармаси тезкор ходимлари томонидан содир бўлиши мумкин бўлган ўзаро жанжалнинг олди олинди. Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ Матбуот хизмати хабар берди.
Аниқланишича, ушбу икки гуруҳ таркибида бўлган 2 нафар шахс ўрталарида келиб чиққан ўзаро низони танишларини жалб қилган ҳолда, гуруҳ-гуруҳ бўлиб жанжаллашиб ҳал қилишга уринган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 277-моддаси 3-қисми (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, 9 нафар шахс эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинди.
Шунингдек, ҳодиса иштирокчиси бўлган яна 6 нафар шахс МЖтКнинг 183 (майда безорилик) ва 194-моддаларига (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) асосан 15 сутка муддатга маъмурий қамоққа олинди.
324views0replies
1

Комментарии