Поиск
RUUZ

Погода

Дам олиш кунлари ўзбекистонликларни ёғингарчиликсиз об-ҳаво кутмоқда

Синоптиклар ҳафта сўнггида кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

76views0replies
0

UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, жорий йил 19-20 апрель кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларининг баъзи жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Якшанба куни 21 апрелда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Сурхондарё вилоятларида қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кузатилмайди.
Одатда баҳорнинг ўрталарида кузатилгани каби, 19-21 апрель кунлари ёғадиган ёмғир маҳаллий хусусиятга эга бўлади ва асосан куннинг иккинчи ярмида кузатилади. Бунда ҳарорат фони ўзгармайди ва ҳаво ҳарорати
+22...+27 даража атрофида, баъзи жойларда +29 даражагача бўлади.
Жанубда ва чўл ҳудудларнинг баъзи жойларида шамол тезлиги соатига 15-20 м/с тезликда эсади.
Тоғларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Ҳарорат фониниг кўтарилиши ҳисобига баланд тоғларда қор кўчиши хавфи сақланиб туради.
Пойтахтда бугун ва эртага ёғингарчилик кутилмайди, якшанба куни куннинг иккинчи ярмида бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
19-21 апрель куни кечалари +12...+15 даража, кундуз кунлари +25...+27 даража бўлади.
76views0replies
0

Комментарии