Поиск
RUUZ

Общество

Қашқадарёда Сенат раиси хотин-қизлар бандлигини таъминлаш бўйича танқидий йиғилиш ўтказди

Йиғилишда ишсиз, ишлаш истагидаги хотин-қизларни уларнинг имконият ва эҳтиёжларини аниқлаш ишлари суст олиб борилаётганлиги қайд этилган.

32views0replies
0

Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Қашқадарё вилоятига амалий ташрифи доирасида Косон Туманнинг Қамаши қишлоғида вилоятнинг туман ва шаҳарлари ҳокимлари ўринбосарлари - оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиқлари ҳамда тижорат банклари вакиллари билан мулоқот ўтказди.
Унда хотин-қизлар бандлигини таъминлаш бўйича ишлаб чиқилган янги тизимни Қашқадарё вилоятида йўлга қўйиш борасида амалга оширилган ишлар танқидий муҳокама қилинди.
Йиғилишда ишсиз, ишлаш истагидаги хотин-қизларни уларнинг имконият ва эҳтиёжларини аниқлаш ишлари суст олиб борилаётганлиги қайд этилган. Хусусан, хонадонбай ўрганиш ишларига тижорат банкларини ва мутасадди ташкилот вакилларини жалб этиш лозимлиги таъкидланди.  
Ўрганиш натижасида хотин-қизларни мавжуд бўш ҳамда янги яратилган иш ўринларига ишга жойлаштириш, жамоат ишларига жалб қилиш орқали бандлигини таъминлаш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.
"Маҳаллаларда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, ҳунармандчилик, касаначилик ва томорқачилик фаолияти билан шуғулланишни мақсад қилган хотин-қизларга ўз вақтида субсидиялар ажратиш зарурлиги айтиб ўтилди",- дейилади хабарда.

32views0replies
0

Комментарии