Поиск
RUUZ

Экономика

Ўзбекистон ялпи ташқи қарзи 64 млрд доллардан ошди

2024 йилда $10,8 млрдга ўсиб, рекорд қайд этган.

122views0replies
0

UzNews.uz

Ўтган йил давомида ялпи ташқи қарз 10,8 млрд.долларга, шундан корпоратив (хусусий) ташқи қарз 6,6 млрд.долларга, давлат ташқи қарзи эса 4,2 млрд.долларга ўсган. Бу ҳақда Марказий банкнинг 2024 га оид йиллик ҳисоботида маълум қилинди. 
2024 йилда ялпи ташқи қарзнинг ўсиши мутлақо тарихий рекорд ҳисобланади. Солиштириш учун, Ўзбекистон янги даврни 14,7 млрд.долларлик ташқи қарз билан бошлаганди (8 йилда 4,4 карра ўсиш).
Ҳисобот даври якунига кўра, умумий ташқи қарз ҳажми 64,1 млрд долларни (ЯИМга нисбатан 55,7 фоиз) ташкил қилиб, шундан давлат ташқи қарзи ҳажми қарийб 33,9 млрд доллар³ (ЯИМга нисбатан 29,5 фоиз) ҳамда корпоратив ташқи қарз ҳажми 30,2 млрд долларга тенг бўлди.
122views0replies
0

Комментарии