Поиск
RUUZ

Реклама

Uzum Bank маҳалла фуқаролари орасида таълим дастурини ишга туширди

Uzum Bank "Маҳалла банкирлари" доирасида Ўзбекистондаги шаҳар ва туманларда таълим дастурини ишга туширди.

46views0replies
0

Uzum Bank ва сервислари мутахассислари аҳолининг касбий ва тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантириш, ҳудудларда бандлик даражаси ва бизнес салоҳиятини оширишда аҳолини ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди. Молиявий саводхонлик бўйича маҳорат дарслари ва маърузалар карьеравий имкониятларни топишга ҳамда нафақат алоҳида аҳоли пунктлари, балки бутун мамлакат миқёсида лойиҳаларни татбиқ этишга ёрдам беради.
Илк ўқув тадбирлари Самарқанд вилоятининг Жомбой ва Каттақўрғон туманларида бўлиб ўтди. Унда Uzum Market ва Uzum Bank вакиллари замонавий маркетплейслар, банклар ва муддатли тўлов сервисларининг қулай ва технологик имкониятлари ёрдамида қандай қилиб шахсий бизнесни ривожлантириш мумкинлиги ҳақида сўзлаб беришди.
Маъруза иштирокчилари электрон тижорат майдончаларида нолдан бошлаб шахсий дўкон очиш, сотув жараёнини ташкил этиш ва харидорларни жалб қилиш бўйича керакли билимларга эга бўлишди. Экспертлар маркетплейсларнинг логистик ва технологик инфратузилмалари ёрдамида бутун республика бўйлаб шахсий бизнесни ривожлантириш бўйича самарали стратегиялар билан бўлишишди.
Амалдаги ва бўлажак тадбиркорларга замонавий рақамли молиявий воситалар мижозлар томонидан тўловларни қабул қилиш жараёнини енгиллаштириши, ўртача чек суммаси ва мижозларнинг такрорий харид қилиш эҳтимолини ошириши ҳақида сўзлаб беришди.
Реклама ҳуқуқлари асосида
46views0replies
0

Комментарии