Маълум қилинишича, Маликов Абдумухтор Абдугафурович — Янгиҳаёт тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар қилди.
Абдумухтор Маликов, тайинловга қадар Яккасарой тумани солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Шунингдек, Яккасарой тумани солиқ инспекциясига Эргашов Жамшид Ашурович бошлиқ этиб тайинланди.
Тайинловга қадар, Янгиҳаёт тумани солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.