Поиск
RUUZ

Туризм

Хоразм, Бухоро, Қашқадарё ва Сурхондарёдаги йўллар аҳволидан сайёҳлар норози - президент

Шавкат Мирзиёев шаҳар ва туман ҳокимларини ички ва магистрал йўллар ҳолати, капсулали меҳмонхоналар ташкил этиш чоралари кўрилмаётгани учун танқид қилди.

82views0replies
0

president.uz

Чоршанба куни ҳудудларнинг туризм салоҳиятини ошириш масалалари бўйича ўтказилган йиғилишда давлат раҳбари кўплаб ҳокимлар туризм қанчалик муҳим йўналиш эканини ҳанузгача тушуниб етмаётганини айтди.
"Сайёҳлик мавсуми бошланганига бир ойдан ошганига қарамай, капсулали меҳмонхоналар фақат Китобда очилган. Шу билан бирга, қолган 35 та туман ва шаҳар ҳокимлари "ухлаб ётибди," - деди президент.
Давлат раҳбарининг қўшимча қилишича, капсулали меҳмонхоналарни қуриш ва жиҳозлаш учун Туризм жамғармасидан 10 млн сўмгача субсидия ажратилади.
Бундан ташқари, Шавкат Мирзиёев Хоразм, Бухоро, Қашқадарё ва Сурхондарё орқали ўтувчи магистрал ва ички йўллар ҳолатидан сайёҳлар норозилигини билдирди.
Мутасаддиларга "туризм ҳалқаси"га кирувчи йўлларни ҳисоб-китоб қилиб, таъмирлашга киришиш топширилди.
82views0replies
0

Комментарии