Поиск
RUUZ

Политика

Шавкат Мирзиёев Буюк Британия собиқ бош вазири Тони Блерни қабул қилди

Учрашувда Ўзбекистоннинг Тони Блер асосчиси ва раиси бўлган Глобал ўзгаришлар институти билан ҳамкорлиги муҳокама қилинди.

53views0replies
0

president.uz

Шавкат Мирзиёев 10 апрель куни Буюк Британиянинг собиқ бош вазири, Глобал ўзгаришлар институти раиси Тони Блерни қабул қилди.
Ўзбекистоннинг ушбу тузилма билан амалий ҳамкорлигини ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.
Иқтисодиёт тармоқларига йирик стратегик инвесторларни жалб қилиш, технологик модернизация, рақамлаштириш ва сунъий интеллектни жорий этишни жадаллаштириш, устувор соҳаларда қўшма дастур ва лойиҳаларни амалга оширишга қаратилган тадбирлар ҳамкорликнинг асосий йўналишлари сифатида қайд этилди.
Эслатиб ўтамиз, Глобал ўзгаришлар институти Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Тони Блер томонидан 2016 йилда ташкил этилган ва халқаро нотижорат ташкилот ҳисобланади. У турли мамлакатларга барқарор ва инновацион ўсишнинг янги моделларини ишлаб чиқишда, иқлим ўзгариши ва бошқа замонавий таҳдидларга қарши курашишда кўмаклашади.
53views0replies
0

Комментарии