Поиск
RUUZ

Экономика

Ўзбекистон ва ИТБ ўртасида 40 млн долларлик грант шартномаси имзоланди

Лойиҳада 58 та янги инклюзив мактаб қурилиши, мактабларни замонавий жиҳозлар билан таъминлаш ва шу каби йўналишлар бор.

48views0replies
0

t.me/hilola_umarova

Ўзбекистон Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва Ислом тараққиёт банки ўртасида 40 миллион долларлик грант шартномаси имзоланди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар қилди. 
Шартнома Саудия Арабистонининг Ар-Рияд шаҳрида Human Capability Initiative 2025 халқаро форумида имзоланди.
Ислом тараққиёт банки (ИТБ) Президенти Муҳаммад ал-Жассар билан учрашувда ИТБ келажак авлод учун яхшироқ таълим имкониятлари яратишда Ўзбекистон ҳукумати билан ишончли ҳамкор бўлишдан мамнунлигини қайд этди.
Учрашув натижасида Global Partnership for Education (GPE) томонидан таълим соҳасига грант шартномаси имзоланди.
Лойиҳанинг асосий йўналишлари эса қуйидагича:
— республика бўйича 58 та янги инклюзив мактаб қурилиши;
— мактабларни замонавий жиҳозлар билан таъминлаш;
— ўқитувчилар малакасини ошириш бўйича дастурлар;
— инклюзив таълимни ривожлантириш;
— ўқув дастурларини такомиллаштириш;
— мактабгача таълим сифатини ошириш.
48views0replies
0

Комментарии