Вазирлар Маҳкамасининг “Айрим турдаги товарларни божхона чегараси орқали олиб ўтиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 244-сон қарори қарори қабул қилинди.
Қарор билан 2025 йил 1 майдан эътиборан жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжи учун нотижорат мақсадларида республикага олиб кириладиган товарларнинг божсиз олиб кириш нормалари қуйидаги миқдорларда белгиланди:
— ҳаво транспортида – 1000 АҚШ доллари;
— темир йўл ва дарё транспортида – 500 АҚШ доллари;
— автомобиль (пиёда) ўтказиш пунктлари орқали – 300 АҚШ доллари;
— халқаро курьерлик жўнатмалари орқали − 200 АҚШ доллари;
— халқаро почта жўнатмалари орқали – 100 АҚШ доллари.