Поиск
RUUZ

Спорт

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон U-17 терма жамоасини Осиё кубогидаги ғалаба билан табриклади

Давлат раҳбари Осиё чемпионларини табриклаб, уларга бу йил Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида муваффақият ва муносиб иштирок тилади.

98views0replies
0

ЎФА

Кеча, Саудия Арабистонининг Тоиф шаҳрида 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги финал ўйинида Ўзбекистон терма жамоаси мусобақа мезбони Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб борди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Терма жамоа 2012 йилдан бери биринчи марта ушбу ёшдаги турнирда турнирда ғолиб чиқди. Ушбу турнирда терма жамоа бирор марта ҳам мағлубиятга учрамади. Футболчилар мусобақа давомида рақиблар радвозасига 17 та гол уришга муваффақ бўлишди ва атиги 3 та гол ўтказиб юборишди. Шунингдек, терма жамоа 3−27 ноябрь кунлари Қатарда бўлиб ўтадиган U-17 жаҳон чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Қўлга киритилган ушбу тарихий ғалабадан кейин Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларига табрик йўллади.
Азиз фарзандларим!
Ўн етти ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида Cаудия Арабистони майдонларида бўлиб ўтган нуфузли мусобақада муваффақиятли иштирок этиб, юксак соврин – Осиё кубогини қўлга киритганингиз билан халқимиз номидан, ўз номимдан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.
Сизлар каби навқирон, азму шижоатли ёшларимизнинг бутун турнир давомида биронта ҳам мағлубиятга учрамасдан, рекорд натижа кўрсатиб, жонажон Ватанимиз шарафини мардона ҳимоя қилганлари, ҳеч шубҳасиз, миллий футболимиз тарихига олтин ҳарфлар билан ёзиладиган шонли воқеа, десак, тўғри бўлади.
Айниқса, финалда мусобақа мезбони – Саудия Арабистони каби ғоят кучли жамоага қарши кескин беллашувда турли босимларга қарамасдан, ўн бир ўйинчига қарши тўққиз футболчи шиддатли кураш олиб борганингиз чинакам жасорат ва матонат намунаси бўлди. Сизлар намоён этган юксак мардлик ва маҳорат ҳар қандай таҳсинга сазовордир.
Мусобақа якунига кўра, уч нафар истеъдодли ва моҳир спортчимиз якка тартибдаги совринлар эгаси бўлгани, жумладан, Неъматуллоҳ Рустамжонов – турнирнинг энг яхши дарвозабони, Асилбек Алиев – энг яхши тўпурари, Садриддин Ҳасанов – энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилганини ҳам алоҳида таъкидлаш лозим.
Эл-юртимиз сизларнинг тимсолингизда доимо олдинга интилиб яшайдиган, юксак марраларни забт этишга қодир Янги Ўзбекистон ёшларининг энг ёрқин вакилларини кўради ва сизлар билан ҳақли равишда фахрланади.
Мамлакатимизда спортга, жумладан, футбол ривожига берилаётган юксак эътиборнинг яна бир амалий натижаси бўлган мана шундай тарихий ғалаба учун сизларга, сизларни тарбиялаб вояга етказган ота-оналарингиз ва устоз-мураббийларингизга чин дилдан самимий миннатдорлик билдираман.
Сизлар ушбу ғалабадан руҳланиб, шу йил ноябрь ойида Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида ҳам Осиёнинг ғолиб жамоаси сифатида муносиб иштирок этасиз, деб ишонаман. Бахт ва зафар сизларга доимо ёр бўлсин, азиз фарзандларим!
Шавкат Мирзиёев,
Ўзбекистон Республикаси Президенти
98views0replies
0

Комментарии