Поиск
RUUZ

Спорт

Тошкентда Ўзбекистон U-17 терма жамоасини кутиб олиш маросими бўлиб ўтди — фото

Осиё чемпионларига "Келажак бунёдкори" медаллари ва Cobalt автомобиллари тантанали равишда топширилди.

73views0replies
0

UzNews.uz / Жаҳонгир Сотволдиев

Куни кеча Саудия Арабистонининг Тоиф шаҳрида футбол бўйича 17 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида Осиё кубоги финал учрашуви бўлиб ўтди. Ушбу финал босқичида Исломбек Исмоилов бошчилигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси мусобақа мезбони Саудия Арабистони терма жамоасига қарши баҳс олиб борди ва рақибларини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, Осиё чемпиони номига сазовор бўлди.
Кеча, 21 апрель куни Тошкентдаги маҳаллий аэропортда бир гуруҳ раҳбарлар, ОАВ вакиллари ва футбол мухлислари иштирокида Ўзбекитон ўсмирлар терма жамоасини кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.
Ушбу кутиб олиш маросимида бош мураббийга Equinox, футболчиларга эса Cobalt автомобили тантанали равишда топширилди. Маросимдан олинган суратларни қуйида томоша қилишингиз мумкин.
73views0replies
0

Комментарии