Поиск
RUUZ

Спорт

Давлат раҳбари хоккейчилар ва Осиё чемпионатида ўзини кўрсатган енгил атлетикачиларни ҳам табриклади.

Давлат раҳбари хоккейчилар ва Осиё чемпионатида ўзини кўрсатган енгил атлетикачиларни ҳам табриклади.

72views0replies
0

t.me/Press_Secretary_Uz

Шавкат Мирзиёев хоккейчилар ва енгил атлетикачиларни юксак ғалабалари билан табриклаб, уларнинг ота-оналари, мураббийлари ва устозларига самимий миннатдорчилик билдирди, деб хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.
Хоккей бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Арманистонда ўтказилган жаҳон чемпионатида ўз дивизионида ғолиб бўлиб, келгуси мавсумда учинчи дивизионда қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди. Бундан олдин, март ойида Таиландда бўлиб ўтган 18 ёшгача бўлган хоккейчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ҳам терма жамоамиз ғалаба қозонган эди.
Саудия Арабистонида ўтказилган 18 ёшгача бўлган спортчилар ўртасидаги енгил атлетика бўйича Осиё чемпионатида  12 та - 3 та олтин, 5 та кумуш ва 4 та бронза медалини қўлга киритиб, ўз тарихида биринчи марта умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади.
"Бу ютуқлар, энг аввало, йигит-қизларимизнинг тинимсиз меҳнати, юксак маҳорати, мустаҳкам иродаси ва матонати туфайлидир. Бунда спорт соҳасига қаратилаётган эътибор ва тизимли давлат сиёсатининг ҳам алоҳида ўрни борлигини таъкидлаш жоиз. Мамлакатимизда спорт инфратузилмаси сезиларли даражада яхшиланди, янги мактаблар очилмоқда, спортчиларнинг профессионал ривожланиши учун шарт-шароитлар яратилмоқда.
Давлатимиз раҳбари хоккейчи ва енгил атлетикачиларимизни юксак зафарлари билан табриклаб, ота-оналари, устоз ва мураббийларига самимий миннатдорлик изҳор этадилар", -  дейилади хабарда.
72views0replies
0

Комментарии