Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Кашмир ҳудудида содир бўлган террорчилик ҳаракати оқибатида кўплаб инсонлар нобуд бўлгани ва жиддий жароҳат олгани муносабати билан Ҳиндистон президенти Драупади Мурму ва Бош вазири Нарендра Модига таъзия йўллади. Бу ҳақда президент Матбуот котиби Шерзод Асадов хабар қилди.
Давлат раҳбари қурбонларнинг оила аъзолари ва яқинларига, бутун Ҳиндистон халқига самимий ҳамдардлик изҳор этиб, жароҳатланганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади.
Ҳиндистон шимолидаги Кашмир вилоятидаги Паҳалгам шаҳрида номаълум кимсалар Байсаран водийсидаги из бўйлаб кетаётган сайёҳларга қарата ўт очди.
Отишмада камида 28 киши, жумладан хорижлик сайёҳлар ҳалок бўлган, 30 га яқин киши жароҳатланган.ъ