Поиск
RUUZ

Экономика

UzAuto Motors, иссиқлик электр станциялари, ТТЗ, Ўзметкомбинат ва яна бир қанча корхоналар сотилади

29 та корхонанинг давлат акциялари халқаро маслаҳатчилар иштирокидаги аукционга қўйилади.

349views0replies
0

UzNews.uz

Ўзбекистон 29 та давлат иштирокидаги йирик корхоналарнинг акцияларини профессионал консультантларни жалб қилган хҳолда халқаро ва маҳаллий бозорларда оммавий савдоларга чиқаради. Бу ҳақда Президент тегишли қарор қабул қилган.
Ушбу қарор давлат иштирокидаги йирик корхоналар ва тижорат банклари фаолияти самарадорлигини ошириш, шунингдек, уларни хусусийлаштириш орқали хорижий инвестицияларни фаол жалб этиш мақсадида қабул қилинди.
Қуйида савдога чиқариладиган корхоналар сотиладиган улуши билан келтирилган:
• “Universal Mobile Systems” МЧЖ – 100%;
• UzAuto Motors АЖ – 99,7%;
• “UzAuto Motors Powertrain” АЖ – 100%;
• “Ubekinvest ЭИСК” АЖ – 75,24%;
• “Ўзағросуғурта” АЖ – 99,35%;
• “Uzbekistan GTL” МЧЖ – 100%;
• “Ўзбекгидроэнергоқурилиш” АЖ – 96,7 фоиз;
• “Трансгазмахсусқурилиш” АЖ – 77,6%;
• “Махсусэнергогаз” АЖ – 41%;
• Тўрақўрғон, Янгиангрен, Ангрен, Сирдарё, Тошкент, Навоий, Тахиатош ИЭС – 100 фоиз;
• Муборак, Фарғона иссиқлик электр станциялари – 100 фоиз;
• “Технопарк” МЧЖ – 100 фоиз;
• “Uzbek Leasing International” АЖ – 45,5%;
• “Ўзағролизинг” АК – 97,5%;
• “Тошкент трактор заводи” МЧЖ – 100 фоиз;
• “Шеробод цемент заводи” МЧЖ – 100 фоиз;
• “Йўлқурилиш” АЖ – 100%;
• “Ўзсувқурилиш” АЖ – 100%;
• “Шарғункўмир” АЖ – 99,93%;
• “Ўзметкомбинат” АЖ – 91%;
• “Навоийазот” АЖ – 75%.
Шунингдек, Давлат активларини бошқариш агентлиги Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги билан биргаликда 2025 йил 1 декабрга қадар 2030 йилгача давлат корхоналарини ислоҳ қилиш ва хусусийлаштириш стратегиясини ишлаб чиқади. Бу жараёнга халқаро молия ташкилотлари экспертлари ҳам жалб этилади.
349views0replies
0

Комментарии