Поиск
RUUZ

Криминал

Тошкент вилоятида фарзандининг бармоқларига пахта тиқиб, ёқиб куйдирган онага суд ҳукми ўқилди

Аёл 8 ёшли фарзандини уйдаги ширинликларни рухсатсиз егани учун жазолаш мақсадида уни қийнаб, бармоқларини куйдирган.

261views0replies
0

Видеодан кадр

Аввалроқ, Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида яшовчи 1991 йилда туғилган Х.А. исмли аёл 2024 йил 30 октябрь куни 2016 йилда туғилган 8 ёшли ўғли Б.А.ни уйдаги ширинликларни рухсатсиз еганлиги сабабли уни гўёки жазолаш мақсадида бармоқлари ораси ва бошқа тана аъзоларига пахта тиқиб, куйдирганлиги ҳақида хабар қилган эдик.
Бунинг натижасида боланинг танасида 1 ва 2-даражадаги куйиш юзага келиб, у енгил тан жароҳати олган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, аёл Х.А. процессуал тартибда ушланган эди.
Ҳолат юзасидан суд иши ЖИБ Олмалиқ шаҳар судида кўриб чиқилди. Бу ҳақда “Миллар” дастури хабар қилди.
Суд ҳукмига кўра, судланувчи Жкнинг 110-моддаси 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга нисбатан 2 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.


261views0replies
0

Комментарии