Туркия Фавқулодда вазиятлар бошқармаси (АФАД) маълумотларига кўра, жорий йилнинг 23 апрель куни маҳаллий вақт билан соат 12:49 да Силиври тумани (Истанбул вилояти)да 6,2 баллли ер қимирлаши қайд этилган.
Кўплаб аҳоли бинолардан чиқиб, очиқ жойларда тўпланган. 151 нафар фуқаро қўрқув сабаб баландликдан сакраган ҳолда тан жароҳати олиб, касалхоналарда даволанмоқда. .
Ўзбекистонинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси маълум қилишича, Истанбул шаҳрида яшаган Ўзбекистон фуқароси юрак етишмовчилиги оқибатида вафот этди.
Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу фожиавий ҳолат Истанбулда содир бўлган зилзила вақтида юқори қаватда турган фуқаронинг кучли қўрқув ҳолатига тушиши натижасида юз бергани айтилмоқда.
“Бош консулхона марҳумнинг жасадини Ўзбекистонга юбориш бўйича зарур консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий чораларни кўрмоқда”,- дейилади хабарда.