Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Дубайда ўзбекистонликлар пичоқбозлик қилгани ва шу сабабли Ўзбекистон фуқароларининг БААга кириши тақиқлангани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизматининг маълум қилишича, мазкур хабарлар асоссиз ва ёлғондир.
Қайд этилишича, Ўзбекистон ва БАА ўртасидаги мавжуд визасиз тартиб ўз кучида қолмоқда.
“Расмий манбалар бундай чоралар жорий этилгани ҳақида ҳеч қандай маълумот бермаган”,- дейилади хабарда.