Поиск
RUUZ

Общество

Россияда чет эл фуқароларини легаллаштириш муддати 10 сентябргача узайтирилди

Миграция қоидаларини бузган ҳолда Россия Федерацияси ҳудудида бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга ўз ҳуқуқий ҳолатини тартибга солиш ёки мамлакатни тарк этиш учун 10 сентябргача (илгари 30 апрелгача эди) вақт берилди.

32views0replies
0

Москва 24

Миграция агентлиги Матбуот хизмати Россияда вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бораётган ўзбекистонликлар учун муҳим хабарни эълон қилди.
Россия президентининг имзолаган фармонига кўра, Россия даги чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий мақомини расмийлаштириши (легализация) лозим бўлган муддат 2025 йилнинг 10 сентябргача узайтирилди.
“Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги Россияда ишлаб юрган, аммо, ҳужжатларида камчилиги мавжуд бўлган барча ўзбекистонликларга ҳуқуқий, амалий ёрдам кўрсатишга тайёр,” – дейилпди агентлик хабарида.
32views0replies
0

Комментарии