Поиск
RUUZ

Происшествия

Тошкентда автомобиль билан тўқнашиб кетган мотоциклчи ҳалок бўлди — видео

39 ёшли мотоцикл ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этди.

491views0replies
0

Видеодан кадр

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Матбуот хизмати хабарига кўра, жорий йилнинг 29 апрель куни соат 09:40 ларда Юнусобод тумани КХАЙ  кўчасида ҳайдовчи 1991-йилда туғилган М.А. бошқарувидаги Hyundai русумли транспорт воситаси ва 1986 йилда туғилган З.Ш. бошқарувидаги Кавасаки русумли мототранспорт воситаси тўқнашиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. 
ЙТҲ натижасида, Кавасаки русумли мототранспорт воситасининг ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мазкур моддада муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазолаш белгилаб қўйилган.
491views0replies
0

Комментарии