Поиск
RUUZ

Криминал

Илгари шаҳвоний шилқимлик учун қамалган ўқитувчи яна вояга етмаган қизга тегажоғлик қилди

Эркак 15 суткага қамалди, бироқ у бу қарор устидан шикоят қилди. Апелляция инстанцияси суди унинг пушаймонлиги, шахси ва бемор онаси борлигини инобатга олиб, муддатни қисқартирди.

208views0replies
0

UzNews.uz

Бир ой муқаддам пойтахтдаги хусусий таълим марказларидан бирининг чизмачилик фани ўқитувчиси, 24 ёшли Д.М., бир неча кун давомида 9 ёшли ўқувчи қизга тегажоғлик қилгани - ўпгани, қўл теккизгани, кейин эса унинг реакциясини кузатгани ҳақида хабар берган эдик. Суд қарори билан у жинсий шилқимлик қилишда айбдор деб топилиб, унга 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган эди.
Жиноят ишлари бўйича Чирчиқ шаҳар судининг ҳал қилув қарори билан эркак ЖКнинг 41-1-моддаси 2-қисмида (маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилган шаҳвоний шилқимлик) назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбли деб топилди. Унга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Суд қароридан норози бўлган фуқаро Д.М., апелляция шикояти берди. Унинг адвокати маъмурий иш фақат жабрланувчининг оғзаки кўрсатмалари асосида расмийлаштирилганини, унинг айби етарлича исботланмаганини таъкидлади. У судланувчининг оғир бемор онаси борлиги ва маҳалла томонидан ижобий баҳоланганини айтиб, тайинланган жазони енгиллаштиришни сўради.
"Апелляция инстанцияси суди маъмурий иш материалларини ўрганиб, шикоят важларини мавжуд ҳужжатлар билан таққослаб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўзгартирилиши, апелляция шикояти эса қисман қаноатлантирилиши лозим деган хулосага келди. Суд жазо тайинлашда жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар: ҳуқуқбузарликнинг хусусияти, Д.М.нинг шахси, унинг пушаймонлиги ва бемор онасининг мавжудлигини ҳисобга олмади. Натижада ҳуқуқбузарнинг шахсига мос келмайдиган қамоққа олиш тарзидаги маъмурий жазо қўлланилган. Шундай қилиб, суд қарори билан тайинланган жазо қисми қонуний ва асосли деб ҳисобланиши мумкин эмас," - дейилади ҳужжатда.
Суд ҳукмига кўра, Тошкент вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг апелляция инстанцияси ажрими билан маъмурий қамоққа олиш муддати 15 суткадан 10 суткага қисқартирилди.
208views0replies
0

Комментарии