Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти Сузак туманида “Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” темир йўли қурилиши лойиҳаси доирасида муҳим объектлар қурилишининг тантанали бошланиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маросимда Ўзбекистон Транспорт вазирлиги ва “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ вакиллари иштирок этди.
“Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темир йўл қурилиши доирасида 10 км.дан узун бўлган 3 та туннель, жумладан:
— 1-сон Норин (Джаман-Даван) туннели узунлиги – 12,5 км;
— Қўштўба (Казарман) туннели узунлиги – 13,2 км;
— Фарғона тоғ туннели узунлиги – 12,2 км қурилиши режалаштирилган.
— Қўштўба (Казарман) туннели узунлиги – 13,2 км;
— Фарғона тоғ туннели узунлиги – 12,2 км қурилиши режалаштирилган.
Туннель ва кўприклар бутун темир йўлнинг 40% ни ташкил қилади. Лойиҳани амалга оширишга 20 мингдан ортиқ киши жалб этилади. Қурилишга киритилган жами сармоя 4 миллиард 700 миллион долларга баҳоланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, “Хитой-Қирғизистон Ўзбекистон” темир йўли қурилишига “старт” бериш маросимини 2024-йил 27 декабрь куни Жалолобод шаҳрида бўлиб ўтган эди. Мазкур темир йўл лойиҳасининг умумий узунлиги – 532,53 км.



