• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 6 мая 2025

Навоийдаги савдо мажмуаларидан бири ёниб кетди — видео

ФВВ бир соатдан кўп вақт давом этган ёнғин юзасидан маълумот берди.

780
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Навоийдаги савдо мажмуаси ёнаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан ФВВ Матбуот хизмати маълумот берди.

Маълум қилинишича, бугун, 6 май куни соат 05:15 да Навоий вилояти Кармана тумани “Арғун” МФЙ "Арғун шоҳ" кўчасида жойлашган савдо мажмуаларининг бирида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида "112" тизими орқали ФВБга хабар келиб тушган.

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари соат 05:18 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин соат 05:50 да қуршаб олинган ва 06:24 да бартараф этилган.

Ёнғинда савдо мажмуанинг 200 кв.м майдони ички қисми ҳамда маҳсулотлари ёнган. Ёнғинни бартараф этишга 6 та асосий турдаги ҳамда 1 та махсус турдаги техника жалб этилган.

"Ҳодиса оқибатида тан-жароҳати олганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган", - дейилади хабарда.

780
0

Комментарии