• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 15 октября 2020

“Хитойлик келин” малака ошириш институтида ўқитувчиларга дарс беради

Ли Тинг томонидан мактабларда хитой тилини ўқитиш учун 20 та видеодарс суратга олинган.

2165
0
t.me/xtv_press

Абдулла Авлоний номидаги малака ошириш институти хитой тили йўналиши бўйича қайта тайёрлаш курсларида бутунлай янгича услубни жорий этмоқда. Ўзбекистонда илк бор Абдулла Авлоний номидаги малака ошириш институтида умумий ўрта таълим мактабларида хитой тилини ўқитиш ҳуқуқини берувчи қайта тайёрлаш курслари ташкил этилди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.  

Хитой тили қайта тайёрлов курслари контентлари, видеодарсларини тасвирга олишда ушбу тилни эгаси ҳисобланган “хитойлик келин” Ли Тинг билан ҳамкорлик ўрнатилди. Ҳамкорликнинг биринчи босқичи муваффақиятли якунланиб, 20 та видеодарс суратга олинган.

Келажакда “хитойлик келин” Ли Тингнинг А. Авлоний номидаги малака ошириш институти қайта тайёрлов курслари хитой тили йўналишида фаолият олиб бориши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Сирдарё вилоятида тўсиқларга учраган Муроджон Кенжабаев ҳамда унинг турмуш ўртоғи Ли Тингга Халқ таълими вазирлиги эътибор қаратиб, “хитойлик келин”га мактабда хитой тилидан дарс ўтиш ҳуқуқини берувчи ўқув режа ва дастурларни ишлаб чиқишда ёрдам берган эди.

2165
0