• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Криминал 23 мая 2025

"Ойбек" чегара постида қарийб 2,5 млн рублни ноқонуний олиб чиқиб кетмоқчи бўлган шахс ушланди

У мазкур Россия рублини шим бел қисми ҳамда чўнтакларига беркитган ҳолда чегарадан қўшни давлатга олиб ўтмоқчи бўлган.

1386
0
t.me/tvbojxona

Тошкент вилояти божхона бошқармаси Матбуот хизматининг хабар беришича, "Ойбек" чегара божхона пости орқали пиёда тарзда қўшни давлатга чиқиб кетаётган йўловчи божхона назоратидан ўтаётган вақтда унинг бел қисми ва чўнтагига яширилган, божхона деклорациясида кўрсатилмаган катта миқдорда хорижий валюта борлиги аниқланди.

Божхона ходимлари томонидан ўтказилган кўрик натижасида йўловчининг шим бел қисми ҳамда чўнтакларида божхона назоратидан яширилган ва белгиланган меъёрдан ортиқ бўлган 2 370 000 Россия рубли миқдоридаги нақд пул эканлиги маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тегишли суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

1386
0

Комментарии