• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Криминал 26 мая 2025

Тошкент халқаро аэропортида 22 ёшли қизни фоҳишалик учун Россияга жўнатаётган аёл ушланди

54 ёшли аёл қизни сотиш эвазига Россиядаги аёлдан мўмай даромад олишга келишган.

1039
0

Тошкент вилоятида Қибрай тумани ИИБ ҳамда ДХХ ҳудудий бўлинмаси ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

Тезкор тадбир давомида Ангрен шаҳрида яшовчи 1971 й.т. аёл (Х.Т.) осон пул топиш мақсадида ўзига таниш бўлган 2003 й.т. қиз (З.А.) ни алдаб, мўмай даромад топишга ишонтириб, Тошкент халқаро аэропорти орқали Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрига фоҳишалик учун олиб кетаётган вақтида далилий ашёлар билан ушланди.

Аниқланишича, аёл ва 22 ёшли қизнинг Россияга бориш учун йўл ҳақи ва бошқа харажатлари Санкт-Петербургда яшовчи “Зуля” исмли аёл томонидан қопланган. Бунинг эвазига қиз кейинчалик фоҳишалик билан шуғулланиши керак бўлган. Шунингдек, аёл қизни етказгани учун “Зуля”дан маълум миқдорда ҳақ олишга келишган.

Ушбу шахсга нисбатан Қибрай тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан ЖКнинг 135-моддаси (одам савдоси) 2-қисми “а”,”з” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


1039
0

Комментарии