• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 4 июня 2025

Қурбон ҳайити сабаб “Афросиёб” поездида қўшимча қатнов йўлга қўйилади

“Самарқанд — Тошкент" йўналишидаги ушбу қўшимча қатнов кунлари ва жадвали эълон қилинди.

1215
0
UzNews.uz

Маълум қилинишича, Қурбон ҳайити байрами муносабати билан байрам олди ва байрам кунлари йўловчилар сони ошишини инобатга олган ҳолда йўловчиларга янада қулайлик яратиш мақсадида юқори тезликда ҳаракатланувчи 775/776-сонли “Самарқанд — Тошкент — Самарқанд” йўналишида қатновчи "Афросиёб" электропоездида қўшимча қатнов йўлга қўйилади. Бу ҳақда “Темирйўлэкспресс” АЖ матбуот хизмати хабар қилди.

Қўшимча қатнов жорий йилнинг 5, 6, 7, 8 июнь кунлари йўлга қўйилади ва қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:

775-сонли “Самарқанд — Тошкент” йўналиши:

Самарқанд 10:55 — Тошкент 13:15

776-сонли “Тошкент — Самарқанд” йўналиши:

Тошкент 13:56 — Самарқанд 16:14


1215
0

Комментарии