• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Криминал 18 июня 2025

Андижонда 2,5 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган заправка аниқланди

Аниқланишича, газ ҳисоблаш ускунасининг импульс найчасига ташқи таъсир ўтказилган.

374
0

"Ўзэнергоинспекция" Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси ва "Ҳудудгазтаминот" АЖ ҳамкорлигида назорат тадбири ўтказилган.

Назорат тадбир давомида Пахтаобод туманида жойлашган "М. М. А." МЧЖга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасида газ ҳисоблаш ускунасининг импульс найчасига ташқи таъсир ўтказилгани аниқланди.

Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, газ таъминоти корхонасига 2 млрд 541 млн сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.


374
0

Комментарии