• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 19 июня 2025

Тошкентнинг олтита туманида табиий газ вақтинча тўхтатилди

Мирзо Улуғбек, Сергели, Янгиҳаёт, Бектемир, Юнусобод ва Шайхонтоҳур туманларида бугун кечга қадар табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилди.

1122
0
UzNews.uz

“Ҳудудгаз Пойтахт” ГТФ Матбуот хизмати хабарига кўра, таъмирлаш ишлари туфайли Мирзо Улуғбек, Сергели, Янгиҳаёт, Бектемир, Юнусобод ва Шайхонтоҳур туманларининг қуйидаги ҳудудларига 19 июнь куни табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. 

— Мирзо Улуғбек тумани (10:00 дан 18:00 гача): Шўртепа, Ш.Бурхон, Ш.Бурхон 1-берк, Чарағон кўчалари;
— Сергели тумани (10:00 дан 17:00 гача): “Хонобод” МФЙ;
— Янгиҳаёт тумани (10:00 дан 18:00 гача): “Ёрқин ҳаёт” МФЙ;
— Бектемир тумани (10:00 дан 18:00 гача): “Гулбоғ” МФЙ;
— Юнусобод тумани (10:00 дан 20:00 гача): “Минор”, “У.Ширин” ва “Тўрақўрғон” МФЙлари;
— Шайхонтоҳур тумани (10:00 дан 20:00 гача): КХАЙ кўчаси;

Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.

1122
0

Комментарии