• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Происшествия 23 июня 2025

Тошкентда 11 ёшли қиз ток уриши оқибатида вафот этди — видео

Ҳовлида кўп қаватли шлагбаум ўрнатаётган ишчилар болалар майдончасида қизча томга чиққан металл нарвонни қолдиришган.

2035
0
Видеодан кадр

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда 11 ёшли қизнинг электр токи уриши оқибатида вафот этгани акс этган видео тарқалган эди.

Тошкент шаҳар ИИББ 30 май куни тахминан соат 18:00 да пойтахтнинг Миробод туманида фожиа содир бўлгани - 11 ёшли қиз вафот этгани ҳақида хабар берди.

Ўсмир болалар майдончасида ишчилар томонидан қолдирилган темир нарвон ёрдамида укасининг ўйинчоғини олиш учун савдо дўконининг том қисмига чиққан.

У томдан пастга тушаётганда том қисмининг ёнидан ўтган электр симига тегиб кетган, ва ток уруши натижасида воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 257-моддаси 2-қисми "а" банди (меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш одам ўлишига сабаб бўлса) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов олиб борилмоқда.

2035
0

Комментарии